Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидаги | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш ва рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси

— Бошқарма бошлиғи

Халқаро рейтинглар ва бизнес инфраструктурасини яхшилаш бошқармаси

— Бошқарма бошлиғи

Инсон капиталини ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш билан қамров даражасини ошириш бошқармаси

— Бош мутахассис

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтингини юритиш ва дастурларни шакллантириш бошқармаси

— Бош мутахассис

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos