Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Тўрақўрғон тумани бўлими бошлиғи.

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида:
— Соғликни сақлаш бошқармаси оналик ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича ўринбосар.

Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси тизимида:
— Учқўрғон тумани шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича архитектор;

— Учқўрғон тумани объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор.

Наманган вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси тизимида:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Наманган вилояти маданият бошқармаси тизимида:
— Инспектор-методист (таълим тизимида).

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 09 декабрдан 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos