Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимида:
— Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири;

— Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;

— Учқудуқ тумани мактабгача таълим бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бошлиғи-бош бухгалтер;

— Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими коммунал хизматлар бўйича инспектор.

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Ғозғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири;

— Ғозғон шаҳар ҳалқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектор-методист.

Кадастр агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси тизимида:
— Кадастр агентлиги Ғозғон шаҳар бўлими бош инспектори;

— Кадастр агентлиги Нурота туман бўлими етакчи инспектори.

Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тизимида:
— Конимех тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорликга масалалари гуруҳи бош мутахасиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 17 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos