Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси:
— Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

— Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси Шахсий карточкалар ҳисобини юритиш шўъбаси бошлиғи;

— Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Бўзатов тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул) 0,5 ставка;

— Кегейли тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Қораўзак тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Қораўзак туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (4-Секторга маъсул 0,5-стабка);

— Тахтакўпир тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Тахтакўпир тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул);

— Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

— Чимбой тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси Шуманай туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул).

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 8 декабрдан 17 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos