Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида:
— Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

Сирдарё вилояти бўйича ғазначилик бошқармасида:
— Сардоба тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи;

— Янгиер шаҳри бўйича ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бошлиғи.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида:
— Боёвут тумани халқ таълими бўлими юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи;

— Ховос тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчиси;

— Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими ходимлар иш хаққи бўйича бухгалтери;

— Ширин шаҳри 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Гулистон шаҳар бўлимида:
— "Ижтимоий химоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси.

Сирдарё вилояти ҳудудий "Чорванасл" марказида:
— Оқолтин тумани вакили - етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасида:
— Гулистон шаҳар беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos