Get Mystery Box with random crypto!

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси:
— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқкармаси Маъмурий амалиёт бўлими бош мутахассис;

— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Қамаши тумани етакчи инспектор;

— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Яккабоғ тумани етакчи инспектор;

— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Муборак тумани етакчи инспектор;

— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Китоб тумани етакчи инспектор;

— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Чироқчи тумани бўлими етакчи инспектор;

— Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Миришкор туман бўлими етакчи инспектор.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 14 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos