Get Mystery Box with random crypto!

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ муста | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул 0,5);

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул 0,5);

— Қумқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул 0,5);

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори;

— Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ аудити шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул 0,5);

— Бойсун тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими агротехнология масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари;

— Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Бош ҳуқуқий маслаҳатчиси;

— Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси Хаво транспорти Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси шаҳар ва туманлардаги транспорт сектори Ангор тумани бўйича 1-тоифали инспектори;

— Термиз шаҳар статистика бўлими етакчи мутахассиси;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 15 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos