Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси:
— Бахмал туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Жиззах вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Бахмал тумани етакчи мутахассиси;

— Арнасой тумани етакчи мутахассиси.

Жиззах вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Шароф Рашидов туман бўлими бош хисобчиси;

— Зарбдор туман бўлими участка мудири.

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Фориш тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ташкилий назорат ва таҳлил бўйича бош мутахассиси.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси:
— Мирзачўл тумани 1-тоифали инспектори.

Янгиобод туман ҳокимлиги:
— Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўба мудири.

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси:
— Солиқ аудити шўъбаси бошлиғи ўринбосари;

— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи ўринбосари;

— Солиқ аудити шўъбаси Давлат солиқ инспектори;

— Солиқ аудити шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

— Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори;

— Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахслар хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори;

— Арнасой туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлар шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

— Зарбдор туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Мирзачўл туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Мирзачўл туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

— Мирзачўл туман давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори;

— Шароф Рашидов туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Шароф Рашидов туман давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Шароф Рашидов туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 13 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos