Get Mystery Box with random crypto!

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ муста | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Қизириқ туман қурилиш бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ички назорат хизмати бўйича бош мутахассиси;

— Бандихон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларинига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ўсимликлар карантини инспектори Қумқўрғон туманига;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Узун тумани бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“ орқали давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод тумани бўлими Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Узун тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими боғшуноси;

— Шўрчи тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангор тумани бўлими бошлиғи;

— Ангор тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Юридик бюро Бош ҳуқуқий маслаҳатчиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Юридик бюро мудири;

— Шеробод тумани 67 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Шеробод тумани 16 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Шеробод тумани 23 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси қишлоқ ва экология статистикаси бўлими бошлиғи;

— Термиз тумани 29 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Шеробод туман ҳокимлиги Бош юрисконсульти;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш мажмуаси бош мутахассиси;

— Узун тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари;

— Денов тумани 46 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Шўрчи тумани ҳокимияти девонхона бош мутахассиси;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги Ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, комммуникатсиялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги Ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Узун тумани 32 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассис Сариосиё туманига;

— Ангор тумани мактабгача таълим бўлими Биноларнинг техник ҳолати ва инфратузилмасини назорат қилиш ва жиҳозлаш бўйича муҳандиси;

— Музработ тумани халқ таълими бўлими мудири;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 13 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos