Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармасида:
— Сирдарё тумани мактабгача таълим бўлими озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоби бўйича бухгалтери;

— Ховос тумани мактабгача таълим бўлими давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти;

— Ширин шаҳар мактабгача таълим бўлими ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўийча мутахассиси;

— Янгиер шаҳар мактабгача таълим бўлими давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқитишнинг муқобиллаштиришни ташкил этиш шўбаси методисти;

— Гулистон тумани мактабгача таълим бўлими ходимлар билан ҳисоб-китоб бўйича ҳисобчиси;

— Сайхунобод тумани мактабгача таълим бўлими таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси методисти.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги молия бўлимида:
— Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижросини мониторинг қилиш, бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш ҳамда бюджетлараро муносабатлар бўлими бош иқтисодчиси.

Сирдарё вилояти қурилиш бош бошқармасида:
— Сайхунобод тумани қурилиш бўлими архитектори (аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича мутахассиси).

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармасида:
— Ховос тумани туризм ва спорт бўлими бош мутахассиси.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида:
— Сирдарё тумани 19 - сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Ховос тумани 27 - сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Ховос тумани 20 - сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 3 декабрдан 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos