Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
— Кадрлар бўлими етакчи мутахассис;

— Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими етакчи мутахассис;

— Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

— Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими бошлиғи - бош ҳисобчи;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 29 ноябрдан 8 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos