Get Mystery Box with random crypto!

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Ғузор тумани бўлими:
— Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассис;

Касби туман ҳокимлиги:
— Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси;

— Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси;

Вилоят статистика бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи;

Қарши туман статистикаси бўлими:
— Етакчи мутахассис;

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

Муборак туман давлат солиқ инспекцияси:
— Давлат солиқ бош инспектори;

Миришкор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Агротехнология масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари;

Ғузор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Бошлиқ ўринбосари;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos