Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва унинг тизимида:
— Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Солиқ аудити шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Конимех туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул).

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойихаларини амалга ошириш агентлигининг "Навоийсувқурилишинвест" давлат муассасасида:
— Танлов савдоларини ташкил этиш ва хўжалик шартнома муносабатлари етакчи мутахассиси;

— Танлов савдоларини ташкил этиш ва хўжалик шартнома муносабатлари 1-тоифали мутахассиси.

Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармасида:
— Техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш бўйича 1-тоифали муҳандис.

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимида:
— Ғозғон шаҳар мактабгача таълим бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Ғозғон шаҳар мактабгача таълим бўлими кадрлар билан ишлаш шўъбаси мутахассиси.

Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида:
— АКТ ва техник таъминот бўлими бошлиғи.

Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тизимида:
— Хатирчи тумани қишлоқ хўжалиги бўлими агротехналогиялар масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари.

Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси тизимида:
— Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош ҳисобчиси.

Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тизимида:
— Кармана туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

Навоий вилояти Кармана тумани ҳокимлигида:
— Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos