Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори

— Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

— Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари

Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори

Боғот туман давлат солиқ инспекцияси:
— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (1-секторга масъул)

Хонқа туман давлат солиқ инспекцияси:
— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул)

— Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи

— Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори

Урганч шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш бўлими:
— Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи бош мутахассиси

Хазорасп туман ирригация бўлимлари:
— Бўлим бошлиғи

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos