Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бошқарманинг Кадрлар бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Бошқарманинг Кадрлар бўлими - Бош мутахассиси;

— Бошқарманинг Таълим сифати мониторинги бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Бошқарманинг Таълим сифати мониторинги бўлими - Бош мутахассиси;

— Нуробод тумани халқ таълими бўлими - Кадрлар бўйича инспектор-методисти;

— Нуробод тумани халқ таълими бўлими - Таълим сифати мониторинги бўлими Бош инспектор-методисти;

— Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими - Махсус таъмирлаш ва эксплуатация хизматлари бош мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси амалий фанлар методисти.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нарпай тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Нарпай туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Жомбой туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи;

— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Нарпай туман қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos