Get Mystery Box with random crypto!

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ муста | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Пахта бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлими етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими бошлиғи;

— Қизириқ тумани 49 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қизириқ тумани 48 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Бойсун тумани 43 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қизириқ тумани 44 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Шеробод туман бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Қумқўрғон тумани бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Ангор тумани бўлими бошлиғи;

— Узун тумани ҳокимлиги "Боботоғ" худудини комплекс ривожлантириш мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Узун тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш мажмуаси бош мутахассиси;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш бўлими Бош инспектори;

— Узун тумани ҳокимлиги Девонхона бўлими етакчи мутахассиси;

—Узун тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Узун тумани ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Узун тумани ҳокимлиги ҳисобчиси;

— Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Олтинсой тумани 50 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Олтинсой тумани ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуаси етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Боғдорчилик, узимчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, полизчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими бош мутахассиси;

— Сув хўжалигида капитал қурилиш лойихаларини амалга ошириш агентлигининг "Сурхондарёсувқурилишинвест" давлат муассасаси Лойиҳаларни бошқариш, қурилишни техник кузатиш бўлими етакчи мутахассиси;

— Бандихон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси;

— Денов тумани 7 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos