Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Тендерларни ўтказиш сектори мудири;

— Ходимлар бўйича бош мутахассиси;

— Мурожаатлар ва хатлар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи;

— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори;

— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори;

— Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектори;

— Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектори.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қўшработ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғининг Агро технология масалалари бўйича ўринбосари.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Нарпай тумани мактабгача таълим бўлими - Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мудири;

— Нуробод тумани мактабгача таълим бўлими - Бош бухгалтери.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бўлим бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари;

— Тойлоқ туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Самарқанд тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Иштихон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Пахтачи тумани қишлоқ хўжалиги бўлими - Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик ва иссиқхона хўжаликларни ривожлантириш муассасалари бўйича бош мутахассис.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 22 ноябрдан 1 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos