Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Чилонзор туман ҳокимлиги:
— Қурилиш бўлми Котибят бош мутахассиси.

Тошкент шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Мирзо Улуғбек тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи;

— Яшнабод туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи;

— Бектемир туман уризм ва спорт бўлими бошлиғи.

Давлат активларини бошкариш агентлиги Тошкент шахар худудий бошкармаси:
— Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бўлими бошлиғи (давлат ва хўжалик бошқарув органида).

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
— Учтепа тумани халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 19 ноябрдан 28 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos