Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Хоразм вилояти статистика бошқармаси:
— Хазорасп тумани статистика бўлими бошлиғи

Хазорасп тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассис

Янгибозор тумани халқ таълими бўлими:
— Табиий фанлар бўйича услубчи

Хазорасп тумани халқ таълими бўлими:
— Бош муҳандис (бошқа соҳаларда)

Янгиариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими:
— Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси

Хива тумани ҳокимлиги молия бўлими:
— Бюджет даромадлари базасини мустахкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош мутахассиси

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 19 ноябрдан 28 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos