Get Mystery Box with random crypto!

Маданият вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга о | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Маданият вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи.

Театрлар ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Инвестицияларни жалб қилиш ва маданий туризмни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos