Get Mystery Box with random crypto!

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси: Шўрчи туман кенгаши депутати Бот | Oʻzbekiston XDP

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси:
Шўрчи туман кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди

ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, сайловчиларнинг таклифлари олинди.

Учрашувда фуқаролар ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги, уй-жой, газ, электр энергияси, аҳоли бандлиги, ижтимоий ёрдам, кредит олиш, соғлиқни сақлаш, таълим, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Уларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қолганлари назоратга олинди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter