2024-05-07 18:37:56
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди
Бугун, 7 май куни давлат чегарасининг Қирғизистон-Тожикистон участкасида ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг "Спутник Киргизитан" нашри хабар бермоқда.
Соат 12:20 да Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Лейлек тумани, Оқ-Босоғо қишлоғи яқинида Қирғизистон чегарачиси Тожикистон фуқаролари – давлат чегара чизиғидан 250-300 м масофада Қирғизистон ҳудудида мол боқиб юрган чўпонларни пайқаб қолган.
«Тожикистон фуқаролари чегарачиларнинг Қирғизистон ҳудудини тарк этиш талабига эътибор бермай, қўшимча равишда ҳарбий хизматчиларга тош отишни бошлади», — дейилади хабарда.
Чўпонлардан бири Қирғизистон чегарачиси томон 2-3 марта ўқ узган.
Вазият кескинлашувининг олдини олиш мақсадида чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган, шундан сўнг чўпонлар Тожикистон ҳудудига қочиб кетишган. Қирғизистон чегарачилари орасида қурбонлар йўқ.
ЖУДАЯМ ТЕЗКОР КАНАЛ https://t.me/+S3Brd9bZgOplOWQ6
16.4K views15:37