Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekona Tibbiyot

Telegram kanalining logotibi uztib — Oʻzbekona Tibbiyot O
Telegram kanalining logotibi uztib — Oʻzbekona Tibbiyot
Kanal manzili: @uztib
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11
Kanalning ta’rifi

#tibtavsiya #tibnews #tibfakt #tibyumor #salomatlik #tibfikr #tibtasvir #tibvideo #tibmusiqa #tibkun Barcha tibbiyot kanallaridan tanlangan maqolalar Oʻzbekona Tibbiyotda
✍️Biz bilan aloqa: 👉.........

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-03-22 22:47:51 Италиялик доктор мактуби.
(инглизчадан таржима)

19-март, 17:59.
Италиялик доктор ёзмоқда:

Мамлакатимизда дахшатли фожиа рўй бермоқда. Қари беморлар кўзларида ёш билан вафот этмоқдалар. Чунки улар кетар чоғи ўз яқинлари билан видолаша олмайдилар. Улар ёлғиз жон беришни исташмайди, аммо уйидагилар учун сўнги хайрлашув сўзларини камерага қараб айтишдан бошқа иложлари йўқ. Улар улуғ ёшга кирганларида нобуд бўлмоқдалар. Кўп ҳолларда, эр ва аёли бир кунда жон бермоқда. Улар набираларини хатто охирги маротаба ҳам кўра олишмайди. Бу хасталик гриппга қараганда анча хавфли. Ишонинг, бу касаллик гриппдан тубдан фарқ қилади. Сиздан илтимос бу иллатни "гриппнинг бир турида" дея кўрманг! Тана харорати шундай кўтарилади-ки, иситмага чидаб бўлмайди. Беморга хаво етишмайди, у ҳудди чўкаётган кишидек қийланиб нафас олади. Беморлар шифохонага келишни хоҳлашмайди, лекин озроқ бўлсада нафас олиш илинжида барибир келишга мажбур бўлишади. Бу хасталикка қарши жуда кам дори воситалари мавжуд. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ барчаси беморнинг аҳволига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ёши қари беморлар касалликка қарши кураша олишмаяпти. Биз ҳаммамиз йиғлаяпмиз. Ҳамшираларимиз йиғлашяпти. Қани энди ҳамманинг ҳаётини сақлаб қололсак! Мен кўз ўнгида ҳаёти тугаб бораётганларни кўряпман. Жуда кўп касаллар келмоқда. Ҳамманинг дарди бир. Умумий пневмания. Ўта кучли ўпка яллиғланиши. Менга айтингчи, қандай грипп шунчалик талофат келтиради? Бу умуман бошқача вирус. Баъзи одамдар учун бу айниқса хавфли. Бизнинг мамлакатда, ўртача 65 ёшдан ошганларда қанд касаллиги, қон босими кўтарилиши ва бошқа касалликлар кўп учрайди.
Баъзи ёш одамларда ҳам бу касаллик хавфли кечмоқда. Бу касаллик билан оғриган ёш беморларни кўрганда, ҳар қандай соппа-соғ ёш одам ҳам ўзини хотиржам ҳис қила олмайди. Бизнинг касалхонада жаррохлик, туғруқ, кўз касалликлари, тери касалликлари қолмади. Жаррохлик хоналари жонлантириш бўлимларига айлантирилган. Барча вирусга қарши курашмоқда. Беморлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Анализ натижаларини кутамиз. Барчасида бир ҳил натижа, ижобий. Ижобий. Ижобий!
Барча беморлар бир ҳил нарсадан азобланади:
Чидаб бўлмас иситма. Нафас олиш азоб. Йўтал. Чўкаётган каби хис қилиш. Деярли ҳамма жонлантириш бўлимида муолажа қилинмоқда. Баъзилар хатто кислород маскаси билан ҳам нафас ололмайди. Кислород аппарати олтиндан қиммат. Буларнинг барчаси қандай қилиб шу қадар тез рўй берганига ишонолмаяпман. Биз ҳаммамиз чарчадик. Лекин ҳеч ким чекинишни хоҳламаяпти. Ҳамма ярим тунгача ишлайди. Докторлар ҳамширалар каби тинимсиз ишлашда давом этади. Мен ҳар икки хафта ўтмагунча уйга бормайман. Уйдаги ёши катталардан хавотир оламан. Болалар билан камера орқали гаплашамиз. Баъзида аёлимнинг суратига қараб йиғлайман. Айб бизда эмас, бу касаллик унчалик хавфли эмас деганларда ҳамма айб. Улар буни одатий грипп дедилар. Ҳеч қандай чора кўрилмади. Энди эса кеч. Сиздан илтимос, уйдан ташқарига чиқманг. Бизга қулоқ солинг. Фавқулотда ҳолатлардан бошқа пайтда уйдан чиқа кўрманг. Оддий маскадан фойдаланинг. Профессионал маскаларни бизга қолдиринг. Маска танқислиги сабаб бизларнинг ҳаётимиз ҳам хавф остида қолмоқда. Ҳозирда бир неча доктор юқтуриб олди. Уларнинг оила аъзоларидан кўплари ҳаёт ва ўлим ўртасида. Ёши катталарни уйдан ташқарига чиқишига йўл қўйманг. Биз касбимиз сабаб уйда қололмаймиз. Охирги лахзаларгача беморларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Мен яшаб кетишга умид йўқ беморларнинг таналаридаги азобни иложи борича камайтиришга уриняпман. Эртага ҳаммаси яхши бўлиб кетса, бизни ҳамма унутади. Докторлик касби ўзи шундай. Бу касаллик сизга етиб келмаган бўлса ҳам эҳтиёт бўлинг. Оммавий жойлардан узоқ туринг. Кинога, концертга, ўйингоҳларга бормай туринг. Илтимос қарияларнинг қайғусини тушунишга ҳаракат қилинг. Уларнинг хаёти сизнинг қўлингизда. Сиз биздан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг хаётини сақлаб қолишга қодирсиз. Илтимос буни ҳаммага тарқатинг. Ушбу мактубни бутун Италия ўқисин. Ҳаммаси тугашидан аввал ўқишсин.

Италия.
Бе Гавацени госпитали.
Доктор Даниеле Мачини.

@hujayrauz
8 views19:47
Ochish/sharhlash
2020-03-22 22:43:01 #Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна иккитага ошиб, 45 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган икки фуқаро хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан яқин мулоқотда бўлишган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
5 views19:43
Ochish/sharhlash
2020-03-22 09:34:32 UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
5 views06:34
Ochish/sharhlash
2020-03-21 08:32:17
Telegramda bayramona kayfiyat!
Navroʻz ayyomingiz bilan!
89 views05:32
Ochish/sharhlash
2020-03-21 06:57:33
@nurbekalimov дан хитойликлар коррнавирусни қандай қилиб енгани ҳақидаги видео ўзбек тилига ўгириб чиқишибди
Сиз ҳам кўринг
#COVID19
78 views03:57
Ochish/sharhlash
2020-03-21 06:27:27
Наврўз айёмингиз билан!!!
70 views03:27
Ochish/sharhlash
2020-03-20 10:34:14 ​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ЮҚТИРГАНЛАР 33 НАФАРГА ЕТДИ
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.



Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
98 views07:34
Ochish/sharhlash
2020-03-20 10:04:03 ​​Коронавируснинг яшаш даври ҳақида қалампир.уз жуда ҳам яхши постер тайёрлашган экан

Биз унга бироз тузатиш киритиб сизга улашдик

Ҳавода - 3 соат
Мис қопламали юзада - 4 соат
Картон устида - 24 соат
Зангламайдиган метал юзасида - 48 соат
Пластик юзада - 72 соат



#COVID19
#tibfakt
94 views07:04
Ochish/sharhlash
2020-03-20 09:30:00 ​​#tibyumor
Хабардор бўлган бўлсангиз керак. Кечадан шифокорлар аҳолини кўчага чиқмасликка чақиряпти.
Бугун эса мана бундай
70 views06:30
Ochish/sharhlash
2020-03-19 11:15:07 ​​Фарғога вилояти трендда

Кимлардур короновирус вахимасидан фойдаланиб пул топиш илинжида бўлса, саховатли инсонлар савоб олишга ошиқмоқда.

Алоҳида тадбиркорлар беминнат ёрдам тариқасида бепул тиббий ниқоб тарқатмоқда.

Бундай савобли ишлар Бувайда, Бағдод, Данғара туманларидаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда.

#vahimasizkarantin
#Отасига_рахмат
#Барака_топишсин
#Савобли_иш
108 views08:15
Ochish/sharhlash