Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ўринбос | Oʻzbekona Tibbiyot

Қўқон шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ўринбосари Бахтиёр Ўлмасов:
"Шифохонамизда шу йилнинг 15 март куни Истамбул-Тошкент авиарейсида келган 19 нафар, 14 март куни Шаржа-Тошкент рейсида кириб келган 6 нафар қўқонликлар, коронавирус аниқланган фуқаролар билан битта самолётда келгани учун, карантинда сақланмоқда.

Ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида улар орасида коронавирус билан хасталанганлар йўқлиги аниқланди.

Карантиндаги фуқаролар учун барча шароитлар, 4 маҳал овқат, телевизор, интернет ташкил этилган. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновга раҳмат, куни кеча Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан карантиндагилар учун кутубхона ва даврий нашрлар-газета ва журналларнинг келтирилиши ташкил этилди.

Карантиндаги фуқароларнинг саломатлиги 24 соат давомида 20 нафар тибббиёт ходимлари томонидан доимий назорат қилиниб борилмоқда. Эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида тиббиёт ходимлари карантин биносидан чиқмай шу ерда яшаб, ишламоқдалар".

Қўқон шаҳар ҳокимлиги