Get Mystery Box with random crypto!

Қарши вагон депосида семинар ўтказилди. “Ўзтемирйўлназорат” | O'ztemiryo'lnazorat inspeksiyasi

Қарши вагон депосида семинар ўтказилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари тасдиқланган режага мувофиқ профилактик тадбирларни давом этиришмоқда. Навбатдаги тадбирлардан бири Қарши вагон депосида таъмирлаш цех раҳбарлари ва ишчи ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Дастлаб, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда жорий йилднинг 11 ойи давомида темир йўлларда ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари ўрганиб чиқилди ҳамда сабаб ва оқибатлар таҳлил қилинди. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211213

@uztemiryulnazorat