Get Mystery Box with random crypto!

Инспекцияга келиб тушган мурожаатлар таҳлили Жорий йил давоми | O'ztemiryo'lnazorat inspeksiyasi

Инспекцияга келиб тушган мурожаатлар таҳлили

Жорий йил давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш, уларни шахсий қабул қилиш ҳамда сайёр қабуллар ташкил этиш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йил бошидан бери 41 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 17 таси инспекция фаолиятига тааллуқли эмаслиги аниқланган. Ушбу масалалар умумлаштирилганда инспекция ваколатига кирмайдиган масалалар масалан, маиший мавзулар, оилавий муносабатлар, ижтимоий таъминот масалалари, ободонлаштириш ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига ишга кириш кабиларни қамраб олган. Мазкур масалалар юзасидан ариза муаллифларига тушунтириш берилган, қолганлари эса ўз муддатида сифатли ижро этилган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211202

@uztemiryulnazorat