Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим | Ta'lim nazorati

​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарияти ва жамоаси инспекциянинг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Вакилов Тоживой Абдуюсуповичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Тоживой Вакилов ўз меҳнат фаолиятини 1982 йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими методисти сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Республика ташхис Маркази директорининг биринчи ўринбосари сифатида ҳамда Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратида бир қатор масъул лавозимларда самарали хизмат қилди.

Тоживой Абдуюсупович умри мазмунини ёш авлод камолида, жамият равнақи ва халқ хизматида кўриб, йиллар давомидаги таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилди. Ёш авлодни она юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, таълим тизимини модернизация қилиш йўлида жонкуярлик кўрсатиб, етук мутахассис, оқил ва адолатли раҳбар, умуман, ҳақиқий инсон сифатида ўрнак, ибрат намунаси кўрсатди десак муболаға бўлмайди.

Самимий ва камтарин инсон Тоживой Вакиловнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.