Get Mystery Box with random crypto!

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича | Ta'lim nazorati

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ БАҲОЛАШДА ҲАМКОРЛИКДАГИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ

ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН МУТАХАССИСЛАР:
Математика, информатика, физика, кимё, биология, география, она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари

ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ:
Математик саводхонлик
табиий-илмий саводхонлик
ўқиш саводхонлиги
креатив фикрлаш

Фаолият олиб бориш тиллари: ўзбек, рус ва қорақалпоқ тиллари

НОМЗОДНИНГ МАЛАКАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
белгиланган таълим йўналиши бўйича олий маълумот;
3 йиллик педагогик тажриба;
таълим жараёни ва ўқувчилар фаолияти билан таниш бўлиш;
жамоада ишлай олиш ва муаммони биргаликда ҳал қилиш кўникмаларига эга бўлиш;
баҳоланадиган билим соҳаларини яхши тушуниш;
инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади.

НОМЗОДНИНГ ШАХСИЙ СИФАТЛАРИ:
юқори масъулият ва жавобгарлик;
мустақил фикрлаш;
кичик тафсилотларга ҳам диққатли бўлиш;
махфий маълумотларни сир сақлай олиш;
янгиликларга очиқлик;
белгиланган муддатларга риоя қилиш.

ИШЛАШ ШАРОИТЛАРИ:
2021 йил май-июнь ойларида вақтинчалик иш ташкил этилади;
меҳнатга муносиб ҳақ тўланади;
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш;
АКТ ва махсус дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда иш олиб борилади;
халқаро талаблар ва ёзилган қоидаларга риоя қилиб ишланади;
муаммоли вазиятлар биргаликда ҳал қилинади.

ВАЗИФАЛАР:
фан йўналишлари бўйича ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича берган очиқ саволларга жавобларини баҳолаш;
баҳолаш ишларини халқаро стандарт ва йўриқномаларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;
берилган баҳоларни кодларга айлантирган ҳолда дастурга киритиш.

Номзодлар маълумотнома (резюме)лари ва ўзини муносиб деб билиш ҳақидаги қисқача мотивацион хатини Word ёки PDF шаклда йўналишини кўрсатган ҳолда @Markaz_kadrbot телеграм боти ёки pisa.uzb@gmail.com электрон почта манзилига юборишлари сўралади

МУДДАТ: 2021 йил 15 май

Боғланиш маълумотлари:

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси 21 уй.

Телефон:
(+99871) 207-97-98 (3002, 3008, 3005, 3000)

Миллий марказнинг расмий саҳифаларига уланиш
Facebook|Telegram|Youtube|Instagram