Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоб Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифат | Ta'lim nazorati

#савол_жавоб

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га энг кўп юборилаётган саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, етарлича балл тўплай олмаган педагогларнинг тоифаси пасайтириладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга асосан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган биринчи ва иккинчи тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди. Яъни тоифаси пасайтирилмайди.

2021 йилда ўтказиладиган аттестацияларда иштирок этиш учун аризалар бериш муддатлари тугадими?

Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Таълим инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюртмаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича тегишли бошқарув органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар, янгиликлар ҳамда онлайн репетитциялар бўйича эълонлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram