Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоб Нима учун онлайн-репетиция вақтида айрим педагог | Ta'lim nazorati

#савол_жавоб

Нима учун онлайн-репетиция вақтида айрим педагоглар махсус сайтга кира олишмаяпти ?

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га юборилаётган саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

Савол: Онлайн-репетицияларда иштирок этмоқчи бўлганимда, электрон базада исм-фамилиям чиқмади ? Репетицияга кира олмаяпман ?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилаётган онлайн-репетициялар олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) масъуллари томонидан pka.tdi.uz- электрон базасига олдиндан киритилган бўлиши керак! Агар Сизнинг Ф.И.Ш танлаш ойначасида кўринмаётган бўлса, бунга қуйидаги учта сабаб бўлиши мумкин:

Сизнинг амалдаги малака тоифангиз мутахассис ва Сиз бу йилги аттестацияда иккинчи малака тоифасига талабгор сифатида иштирок этяпсиз;

Онлайн репетицияга ўзингизни фанингиз учун белгиланган кунда эмас, бошқа фанлар учун ажратилган кунда киришга ҳаракат қиляпсиз. (Эълонлларда фанлар кўрсатиб борилмоқда.)

Сиз тўғрингиздаги маълумотлар масъуллар томонидан электрон базага тўғри ва тўлиқ киритилмаган (шу ҳолат аниқланганда туман (шаҳар) масъулига мурожаат қилиб, маълумотларингизни электрон базага киритишингиз мумкин).

Аттестация жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз бўлса Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий (вилоят) бўлимига мурожаат қилинг! У ерда ҳам муаммо ўз ечимини топмаса, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм боти (@uztdibot)га вилоят, туман, мактаб, ўқув фани, тоифангиз, Ф.И.Ш.(тўлиқ) ва муаммо тўғрисида батафсил ёзинг, амалий ёрдам кўрсатилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram