2021 йил малака тоифаси аттестацияси учун тўлов қилиш бошланди 2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режасига кўра
1 февралдан бошлаб :
Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -
маълумотлар электрон базасига киритилади;
Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни
аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
Тўлов миқдори:
245 000 (икки юз қирқ беш минг) сўм;
Ташкилот номи:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ҳисоб рақами: 23402000300100001010
ИНН: 201 122 919
БАНК:
ХККМ Марказий банки бошқармаси
МФО: 00014
Л/С: 4014108601262943422234252
ИНН: 305 131 656
Манзил:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Нурхон кўчаси 21-уй
(Тўлов топшириқномасида тўлов мақсади, тўловчининг Ф.И.О. тўлиқ ва шахсий СТИР (ИНН) рақами кўрсатилиши мақсадга мувофиқ )
Февраль ойида онлайн репетициялар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб,
фанлар кесимида қачон ўтказилиши ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram