Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълимдан кейинги таълим институтлари стажёр-тадқиқотчили | UzTadqiqot

Олий таълимдан кейинги таълим институтлари стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори талабларига мувофиқ 2023 йил 1-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига Ягона электрон тизим (phd.mininnovation.uz) орқали онлайн ҳужжатлар топшириш бошланди.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябрига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;
таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Мустақил изланувчилик – фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

@uztadqiqot