2022-08-15 12:18:11
Халқни рози қилиш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш бугунги ислоҳотларнинг бош мезонидир. Шу мақсадда фуқаролар билан мулоқотда бўлиш, уларни ўйлантираётган масалаларни бевосита ўрганган ҳолда ечим топиш учун юртимизда домий равишда сайёр қабуллар йўлга қўйилди.
Мамлакатимиз бўйлаб бошланган навбатдаги сайёр қабулларда ҳам жойлардаги кўплаб муаммолар ҳал этилиб, кишиларнинг рисоладагидек умр кечиришлари учун тўсқинлик қилаётган вазиятларга ойдинлик киритилмоқда.
Тошкент шаҳар аҳолиси билан бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулларда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ раҳбарлари ҳам одамларни ўйлантирётган соҳага оид муммоларни бевосита ўрганиб, уларнинг дардига қулоқ тутдилар.
Жамият директори Мақсуд Аббасханов фуқаролар билан суҳбатлашар экан, кўпроқ тинглашга, уларни қийнаётган муммоларни улардан эшитишга ва ҳал этишга ҳаракат қилди.
Мурожаатларнинг асосий қисми эскирган сув қувурларини алмаштириш, оқова сув тармоқлари тортиш, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида юзага келган тўловлар билан боғлиқ тушунмовчиликлар бўлди. Уларни ҳал этиш бўйича ҳудудий бўлим раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларга вазифалар юкланди ва унинг ижроси қатъий назоратга олинди.
@uzsuvtoshshahar
644 views09:18