Get Mystery Box with random crypto!

Қадрли ватандошлар! “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ жамоаси | "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ

Қадрли ватандошлар!
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ жамоаси ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан барчангизни самимий муборакбод этади. Ҳамиша юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти фаровон бўлсин. Хар бир хонадонда фақат хурсандчилик, шоду ҳуррамлик ҳукм сурсин.
Халқимиз ҳамиша эзгуликка ошуфта. Шу боис ҳам юртимизда байрам, тўйлар яхши кунлар бисёр. Тилагимиз, юртимиздаги ана шу файз ва тароват ҳеч ҳам аримасин. Мустақиллик сабаб эришган неъматларимиз абадий бўлсин. Яратган юртимиз ва халқимизни ёмон кўзлардан асрасин.
Байрам муборак бўлсин.

Азиз юртдошлар!
Шу ўринда қуйидагиларни эслатиб ўтиш ўринли деб ўйлаймиз.
Байрам муносабати билан бертилган дам олиш кунларида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ тизимидаги корхона ва иншоотларда мутасадди раҳбарларнинг навбатчиликлари йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз. Бундан мақсад, байрам кунлари халқимизга муносиб хизмат қилиш, шу орқали халқимиз кайфиятини кўтаришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Агар сизда байрам кунлари сув таъминоти ва оқава сув хизматлари билан боғлиқ муаммолар юзага келса 1054-авария хизмати ёки 1255-ягона кол марказига хабар беринг. Содир бўлган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида махсус таъмирлаш гуруҳлари шай ҳолатда.
Ўйлаймизки халқимиз дамолиш кунларини юқори кайфиятда ўтказиб, байрамни муносиб нишонлайдилар.

Ҳурмат билан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" жамоаси