Get Mystery Box with random crypto!

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ таркибидаги тармоқ корхонала | "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ таркибидаги тармоқ корхоналар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида соҳага янги технологияларни, инновацион лойиҳаларни босқичма-босқич жорий этиб келмоқда.

Шулардан навбатдагиси Тошкент шаҳар оқава сув тармоқлари бошқармасида ташкил этилган диспетчерлик маркази бўлди. Бу ерда Жамият таркибидаги авто корхоналарга қарашли транспорт воситалароини “GPS” тизими орқали назорат қилинади. Шунингдек, жойлардаги насос станциялари ҳудуди видео камера орқали кузатилади.

Ушбу кузатувлардан мақсад меҳнат сарадорлигини кўтариш, ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш, шунингдек, тармоқларни босқичма-босқич онлайн назорат тизимига ўтказишдир.