Get Mystery Box with random crypto!

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖда куз-қиш мавсумига тайёргар | "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иншоотлар фаолиятини ўрганиш бўйича ички тартибда ўтказилган тафтиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Жамият директори Мақсуд Аббасханов олиб борди.

Йиғилишда ички назорат тартибидаги ўрганишлар нажилари танқидий-таҳлил этилди. Хусусан, иншоотларнинг ва улардаги техникаларнинг бугунги ҳолатини талаб даражасига келтириш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, мамлакат мустақиллиги муносабати билан берилган дам олиш кунларида иншоотлар фаолиятини бир маромда ташкил этиш, таъмирлаш гуруҳларини шай ҳолатда ушлаш, масъул раҳбарлар навбатчилигида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар йиғилишда муҳокама этилди.

Кўрилган маслалар юзасидан мутасаддиларга вазифалар юкланди.