Get Mystery Box with random crypto!

#Йўқлов        Бугун, 'Фарғона сув таъминоти' МЧЖ директори | "Farg'ona suv ta'minoti"MCHJ

#Йўқлов 
  
   Бугун, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ директори М. Ш. Юлдашев ташаббуслари билан Мустақиллик байрами, яъни "Янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз" шиори остида жамият тасарруфида меҳнат қилган ва бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган 4 нафар ишчи-ходимлар хонадони йўқландилар.
    Жумладан, Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Оқава сув тозалаш иншоотида иш жараёнида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳамкасбларимиз:
   Абдусамадов Арабжон 1971 йилда туғилган.2020 йил 24 мартда вафот этган. "28 йил давомида хлорловчи оператор вазифасида ишлаган.
   Обидов Даврон, 1992 йилда туғилган. 2020 йил 24 мартда вафот этган.Электр вазифасида фаолият олиб борган. 
   Саидов Улуғбек,  1979 йилда туғилган. 2020 йил. 24 мартда вафот этган.Энергетика бўлимида машинист вазифасида ишлаган.
    Ушбу инсонларнинг жасоратли меҳнатлари ва хотираси ҳеч қачон ўчмайди.

Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати.

https://www.facebook.com/Fargonasuvtaminot/

Каналимизга обуна бўлинг
@UzSuvTaminotFargona