Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йил 7 июль куни 'Фарғона сув таъминоти' МЧЖ мажлислар за | "Farg'ona suv ta'minoti"MCHJ

Жорий йил 7 июль куни "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ мажлислар залида вилоятимиз ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида жамиятнинг фаолияти, ютуқ-камчиликлари ҳамда келгусида амалга оширилажак режалари хусусида Пресс-тур анжумани бўлиб ўтди.Анжуман Қувасой шаҳар "Носиробод" МФЙ мисолида, яъни чегара ва кўпмиллатли ҳудуд бўлишлигига қарамасдан, аҳолини тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжи тўла таъминланганлиги видеолавҳаларда кўрсатиб ўтилди.
Қизғин мунозаралар, баҳслар ва фикрлар алмашинуви рукнида олиб борилган анжуманда жамият раҳбари, соҳа мутахассислари аҳолига тоза ичимлик суви етказишда ҳамда оқава сув хизматида тезкор, сифатли фаолият олиб борилаётганлигини билдириб ўтдилар.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бутун жаҳон миқиёсида сув танқислиги ҳукм сураётган бир пайтда,уни тежаш ва оқилона фойдаланиш долзарб эканлигини кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга ошириш муҳимлиги маъқулланди.


Каналимизга обуна бўлинг
@UzSuvTaminotFargona