Get Mystery Box with random crypto!

'Namanganliklar.uz' телеграм каналида чиқарилган Наманган шаҳа | Namangan suv ta'minot MChJ

"Namanganliklar.uz" телеграм каналида чиқарилган Наманган шаҳар Қўқон кўчасида ичимлик суви тармоғида юзага келган билиб-билмай ёзилган фикрлар баён этилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Қўқон кўчасида "Янги авлод қурилиш инвест" МЧЖ томонидан янги 500 миллиметрли ичимлик суви тармоғи қуриш ишлари якунига етиш арафасида.

Айнан асфалт қоплама босилганидан кейин сув тармоғида камчиликлар юзага келмаслиги учун хозирда сув узатиб синов ишлари олиб борилмоқда. Синовда юзага келган камчиликлар бартараф қилиниб тармоқ фойдаланишга тўлиқ тайёр бўлганидан кейин асфалт босилади.

Канал маъмурларидан эса ўзи ишларига кўр-кўрона ёндашмасдан аввал масъул ташкилотларга мурожаат қилишларини, маълумотга аниқлик киритиб кейин каналда эълон қилишларини тавсия қиламиз.