Get Mystery Box with random crypto!

Сув чиқаролмайсизлар деганларга Хўжашуркентга келинглар деймиз | Namangan suv ta'minot MChJ

Сув чиқаролмайсизлар деганларга Хўжашуркентга келинглар деймиз!!!

Янгиқўрғон туманининг Хўжашуркент қишлоғида ичимлик суви тармоғи мавжуд эмаслиги учун аҳоли 2-3 километрдан сув ташиб келар эдилар. 2022 йил оғир худудларни ривожлантириш мақсадида Наманган тажрибаси асосида маҳаллада тумани ҳокимлиги ва "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ҳатти ҳаракатлари натижасида маҳаллада 23 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 2 та сув минораси янгидан ўрнатилди.

"Иш бошлаганимизда айримлар "Бу ердан сув чиқара олмайсизлар" гапиришар эди. Сув таъминотидагилар билан белни боғлаб, хашар қилиб, қаттиқ ишладик. Мана хамманинг хонадонига ичимлик суви кириб келди. Бундан барчамиз айниқса сувни энг кўп ишлатадиган аёлларимиз хурсанд." дейди маҳалла фаоли Абдурахмон ота.

Сув иншоотининг ишга туширилиши махалла ахолиси томонидан байрам қилиб нишонланди. Дуойи фотиха қилиб ўнлаб йиллар давомида илк бор ичимлик суви кириб борган хонадонларга сув хисоблагичлар ўрнатилиб, таъминот бошлаб юборилди.