Get Mystery Box with random crypto!

#матбуот_анжумани Оқова сув тизимларининг аксарият қисми ўт | O‘zsuvta'minot

#матбуот_анжумани

Оқова сув тизимларининг аксарият қисми ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган

Бу ҳақда АОКАда «Ўзсустаъминот» АЖ раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.


Ҳозирда мамлакатимизда 282 та оқова сув кўтариш насос станцияларида жами 527 та насос агрегатлари мавжуд бўлиб, шундан 122 таси носоз, шунингдек, мавжуд жами 8,8 минг км оқова сув тармоқларидан 2,1 минг км (23%) таъмирталаб аҳволда.

Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида айни дамда барча дастурлар доирасида кунлик умумий қуввати 1,3 млн метр куб бўлган 45 та оқова сув тозалаш иншоотлари, 329 та насос станциялари ва 3,8 минг км оқова сув тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ 32 та йирик шаҳарлар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимларини янгилаш белгиланган.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк