Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республик | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.

Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.

Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари — икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official