Get Mystery Box with random crypto!

'Халқ назорати' гуруҳида бир постга кўзим тушдию изоҳ ёзмасда | 👁Sharhpress.uz™️

"Халқ назорати" гуруҳида бир постга кўзим тушдию изоҳ ёзмасдан ўтиб кетолмадим. Пост остида изоҳ ёзаётганлар олимлар устидан ошкора кулишяпти.

Жавобим шундай.

Ўзбекистонда вакцина ярата оладиган олимлар бор. Замонавий биотехнологияда вирус ёки патоген бактерияга қарши вакцина олиш муаммо эмас, лекин шу илмий тадқиқотларни амалга оширадиган замонавий лаборатория борми?

Илмий ишланма яратилади, лекин уни сертификатлаш учун йиллаб вақт кетади. Олимлар йўқ деяётганлар scholar.google га кириб қидиринглар, қанча ўзбек олимлари чет элларга кетиб ишлаяпти. Ўзим ҳам микробиологман, фан докториман, ихтисослигим микробиология ва вирусология. 2012-2018 йилларда Хитой Фанлар академиясида ишлаганман.

Олимларга нега шароит яратилмаяпти, деб Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академияси га савол беринг, жавобини оласиз. Бизда замонавий илм-фан билан шуғулланишга шароит, маблағ ва жиҳозлар йўқ.

Дарвоқе, ўтган йили Ўзбекистоннинг энг кучли ёш биологи деб тан олинган олим Тохир Бозоров нинг оддий илмий лойиҳаси экспертлар томонидан ўта паст баҳоланиб, молияланишга тавсия этилмади (H-индекси 7, Германияда, Макс Планк институтида докторликни ҳимоя қилган. Ўзбекистондаги энг кучли молекуляр биолог деб тан оламан).

Ўзим (Н-индексим 6) 2018 йилда ҳориждан қайтдим, бирорта илмий лойиҳам молиялангани йўқ. Сўнгги лойиҳамни қачон топширганимни яхши эслолмайман. Ҳозиргача ҳужжатвозлик, расмиятчилик давом этади.

Шундай экан, жиддий илмий тадқиқотлар ҳақида гап бўлиши мумкинми? Асло йўқ. Илм-фан ривожига масъул идораларнинг иши шу экан, вакцина ёки шунга ўхшаш хай-текларни четдан олиб келинаверади.

Ва албатта, биз олимлар халқнинг кулгусига қолаверамиз.

Baxtiyor Abdug'afur