Get Mystery Box with random crypto!

ТОБУТГА ЭМАС, ИЛМГА ТАЛАШ. Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: ' | 👁Sharhpress.uz™️

ТОБУТГА ЭМАС, ИЛМГА ТАЛАШ.
Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Муҳаммад ибн Умар ибн Лубоба вафот қилгач жуда кўп одам жамланиб тобути устида талашишди. Шунда унинг отаси Умар кишиларга деди:
- Қани энди унинг тобутига эмас, тириклигида илмига шунақа талашсангиз эди!

"Тартибул мадорик" китобидан.
----------
Дарҳақиқат шундай. Биз жанозага ишқибоз халқмиз. Олимни ҳузурига илм олишга, масала сўрашга бормаймиз, фарзандларимизни жўнатмаймиз. Аммо жанозани боплаймиз. Олимнинг тобути устида бир-биримиз билан талашамиз.
Олдинроқ бизда бир эшон бобо вафот қилдилар. Жанозаларига жуда кўп одам жамланди. Тобут устида ур-йиқит.
Шунда имом микрофондан бақирди:
"Ҳов биродарлар! Тобутни талашманглар. Мен биламан, эшон бобо узоқ вақт бемор бўлиб ётдилар. Мана шу талашадиганлардан бирортангиз у кишини кўргани келмадингиз. Энди эса ўзингизни кўрсатиб, одобсизлик билан тобут талашаяпсиз!".
Тўғри, тобут кўтариш савобли иш. Аммо бировга озор бериш ҳисобидан бўлмаслиги лозим.

Аблулқодир Полвонов