Get Mystery Box with random crypto!

​Миллатни қашшоқлаштираётган ўзбек футболи бассейни ва унга ош | 👁Sharhpress.uz™️

​Миллатни қашшоқлаштираётган ўзбек футболи бассейни ва унга ошиқаётган африкаликлар

Африкалик футболчиларни Ўзбекистонга келтириш ва муттаҳам ҳокимлар воситасида футбол клубларига пул йиғиб ўзлаштириш шу қадар авж олганки, The Guardian Ўзбекистонга африкалик футболчиларни келтириш билан машғул транснационал махинациялар ҳақида алоҳида катта мақола тайёрлаган.

Олдинга ўтиб айтиш мумкинки, кейинги сафар мақола қаҳрамонларидан бири, масалан Андижон ё Наманган вилоят ҳокими бўлиши мумкин.

Мақолани ўқиб чиқишдан аввал айрим фактларни ўзингиз учун ёзиб олишингизни истайман.

Ўзбекистон дунёдаги энг қашшоқ 50 мамлакатдан бири. Африка деса, кулманглар. Солиштириш учун ҳозирги Ўзбекистон Африка қитъасидаги давлатларнинг ярмидан қашшоқ.

Масалан, мақолада номи тилга олинган Нигерияда жон бошига ЯИМ Ўзбекистондан камида 1,5 баробар баланд.

Энди ўзингизга тасаввур этинг, ўша биздан 1,5 баробар тўқроқ Нигериядан Ўзбекистонга футболчилар олиб келиб сотилаяпти. Нега, чунки ўзбек футболида мамлакат ва миллатнинг миллиардлаб бебилиска пуллари ўзлаштирилаяпти. Чунки ҳар бир қоравойдан ўзбек футболи устида турган ҳокимлар ва уларнинг югурдаклари миллиардлаб пул ишлай олади.

Халқ эса қашшоқланишда, касаллик ва дардлардан азобланишда давом этмоқда. Ўзбекистон эса Африкадан қуйига инишда.

@the_bankiroff