2020-11-11 23:24:14
ЗАРУРИЙ ДУО
بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم.
Еру - осмонда, Унинг исми ила бирон бир нарса зарар беролмайдиган, Аллоҳнинг исми билан паноҳ сўрайман. У эшитгувчи ва билгувчи Зотдир.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қайси бир банда, ҳар куннинг тонгида ва ҳар кечанинг аввалида уч марта «Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас самийъул ъалийм» ни айтса, унга ҳеч нарса зарар қилмайди».
Абу Довуд, Термизий, ва бошқалар ривоят қилишган.
Мана бу дуо, мусулмон киши Аллоҳ таолонинг изни билан, бало ва мусибатлар, ёки шунга ўхшаш ёмонликлар зараридан сақланиш учун ёдлаб, доимо ўқиб юрадиган улуғ зикрлардандир.
Имом Қуртубий роҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: «Бу саҳиҳ хабар ва тўғри сўзни биз, тажриба ва ҳужжат билан далилини англатдик. Мени ўзим, бу ҳадисни эшитганимдан бери унга амал қилдим ва уни тарк қилмагунимча, менга хеч нарса зарар қилмади. Бир кеча Мадинада мени чаён чақиб олди. Ўйлаб кўрсам, ўша тун бу калималар билан паноҳ сўрашни унутган эканман».
Имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳининг Сунанларида келтирилишича, Абон ибни Усмон (ҳадисни Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган) розияллоҳу анҳуга фалаж касаллиги етиб, бир тарафлари ишламай қолди. У зот яқинларидан бири унга тикилиб қараб турганини кўриб, «Нимага таажжубланиб турибсан. Ҳадис, сенга айтганимдекдир. Аммо, Аллоҳ тақдири билан бугун у (дуо)ни айтмаган эдим», деди.
Бу зикрни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек, ҳар кун эрталаб ва кечқурун уч марта айтишлик - суннатдир.
Бу ҳадисдаги «бисмиллаҳ» сўзи, Аллоҳ исми билан паноҳ сўрайман, деган маънодадир. Ҳар бир бисмиллаҳни айтувчи, ўз феъли ҳолатига муносиб маъно билан айтади. Таомланувчи: «Аллоҳ исми билан ейман», Зобиҳ: «Аллоҳ исми билан сўяман», Ёзувчи: «Аллоҳ исми билан ёзаман», дегани каби ва ҳоказо.
«Унинг исми ила еру осмонда бирор бир нарса зарар қилмас», қовли, «Кимки Аллоҳ исми ила паноҳ сўраса ердан ва осмон бўладиган мусийбат етмас», деган маънодадир.
«У эшитгувчи, билгувчидир», деган қавли эса: «Бандаларининг сўзларини эшитгувчи ва уларни феълларини билгувчи Зотдирки, Унга еру осмонда бирор бир нарса махфий бўлмайдиган Зот», деган маънодадир.
Instagram.com/hikoyalar.uz
1.3K views﷽𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽﷽ Ilyos, 20:24