Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПГ ходимлари томонидан х | "O‘zbekiston temir yo‘llari" AJ

Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПГ ходимлари томонидан хизмат ҳудуди бўйлаб "Хавфсиз худуд" тадбири ижросини таъминлаш мақсадида темир йўл бекатлари ва корхона ташкилотлари мунтазам равишда текширилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан далолатномалар тузилмоқда ва бу камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда. Бундан кўзланган мақсад жиноятчилик ва хуқуқбузарлик холатларини олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Темир йўл бекатлари ҳамда қўриқланадиган темир йўл кесишмаларини текширилиб, хизмат олиб бораётган навбатчиларга хизматни хушёрликда олиб боришликни, турли хуқубузарликларни, поездлар қатнови вақтларида  бахтсиз хадисаларни ҳамда фуқароларни хавфсизлигини таъминлашлари юзасидан қўшимча йўриқномалар берди.

Наманган вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.