Get Mystery Box with random crypto!

Хар йили менга гул совға қиладиган мардим бор. Ҳатто оёқларим | Psixolog - Z. Ahmedova

Хар йили менга гул совға қиладиган мардим бор.
Ҳатто оёқларим остига гул сочади. Ҳатто мен кутмаганимда гулнинг муаттар ҳиди ич-ичимга завқ бўлиб киради, кўзларим қувонади.
Ким у мардинг деб сўранг, мен мақтанай!
Ким у сени шунчалар яхши кўрадиган денг мен қалбимдаги туморимни, нафасимдаги нуримни, қонимдаги исмини, юрагимдаги тахтини айтиб суюнай!
Ким мен ҳам таний уни денг таништирай.
Бахорда тоғчалик баланд ва кенг маконга мен учун гул экиб уни тақдим этган мехрибоним Аллох.
Ўша гулсиз тоғ ярата оларди-ю, лекин мени ўйлади гул билан безади тоғниям, ишонинг мен учун ва албатта сиз учун ҳам.
Дарахтда лўп этиб мева пайдо қиларди-ю, лекин шафтолиниям, ўрикниям, олма-ю анорниям мева гули билан безади, сиз учун ва албатта мен учун.
Аллох хатто юрган йўлимизниям ўйлади, оёғимиз тагида ўсиб гуллайдиган гулларни оёғимиз остига сочди.
Қайси севувчи бунчалик гул тақдим этолади?
Жуда борса бир қучоқ… гул…
Аллох ҳар кун сизга гул тақдим этади.
Кўзингизни катта-катта очиб қаранг: кўрдингизми?
Бошингиздаги тожингиз, қалбингиздаги роҳатингиз, исмингиздаги гўзаллигингиз ва мехрингиздаги соғинчингиз ўша сизга Аллоҳ тақдим қилган гуллар ифоридан яралгандир…
Тўйгунингизча олинг, маст бўлгунингизгача хидланг, эркаланинг, қаранг қанча эркалангансиз…
Севувчингиз бор. Уни янаям севиб, соғиниб, гаплашишга шошиб, махкам қучиб яхши кўринг.
Роббингиз Ал Вудуддир!
Муаллиф: Севувчи банда.