Get Mystery Box with random crypto!

Баргнинг сайри! Дарахтда хилпираб турган барг шохда ин қурган | Psixolog - Z. Ahmedova

Баргнинг сайри!

Дарахтда хилпираб турган барг шохда ин қурган митти полапонга ўзининг кучлилиги ҳақида гапираверарди. Бир кун эрта саҳарда баргнинг ҳавода учаётганини кўрган полапон қўрқиб кетди.

- Сиз учяпсизми? Қаерга учяпсиз? Мен ҳам учсайдим?!
- Истаган жойимга учаманда, мен шуни истадим,- дебди мағрур Барг.

Баргнинг сувда оқиб кетаётганига кўзи тушган полапон яна ҳавас қилипти: Хой Барг, қаерга сузиб кетмокдасиз?! Сиз сузишниям биласизми?
- Истаган жойимга сузаман-да!, - деб яна қушчанинг ҳавасини келтирибди.

Қушча учишни ўрганиб қадрдон дўсти Баргни таний олмапти. Ям-яшил барг сарғайиб, лойда ётарди...

- Қадрдоним, Барг, сизни таний олмадим. Нега яшилликдан кечдингиз, рангингиз сарғайибди, касалманд, зафаронсиз,- деб хол аҳвол сўрапди.
- Мен истаган рангимга кироламан, яшиллик жонимга тегди ва мен сарғайдим, - дебди Барг.

Қушча Бургутга айланибди, аммо ўз ҳаётида ҳеч качон шамолга қарши учадиган Баргни кўрмапди, тўлқинга қарши сузадиган Барг топилмапти, хар доим яшил Барг бўлмасмиш.

Факат инсонлар ичида жахл шамолига берилмайдиган инсонлар бўларкан! Улар сабрлилар.

Факат ҳаёт ташвишларида сузиб, мақсади сари тўлқинга қарши туроладиган инсонлар бор экан. Улар иродалилардир.

Факат, нафс тахтига ўтирмасдан, хокисорликни сақлаб қолган инсонлар бўларкан. Улар имонлилардир!
Сабр ва ирода иймон томон йулдир!
Сабр муборак, ирода муборак, Иймон муборак Хазрати инсон!

2016-й, 23-май Зебинисо Аҳмедова

Расмий каналга уланинг