Get Mystery Box with random crypto!

️‍ Жаҳон янгиликлари: 🗨 БМТ Бош Ассамблеяси Россия томонидан | UzPolitika

️‍ Жаҳон янгиликлари:

🗨 БМТ Бош Ассамблеяси Россия томонидан тақдим этилган “Нацизм, неонацизм ва ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва улар билан боғлиқ бўлган муросасизликнинг замонавий шакллари авж олишига ёрдам берувчи бошқа ҳаракатларни илгари суришга қарши кураш” резолюциясини қабул қилди. Россия таклиф қилган резолюцияга 120 давлат ёқлаб, 50 давлат қарши, 10 давлат бетараф, АҚШ, Венгрия, Германия, Испания, Украина, Финляндия, Франция, Япония ва бошқа давлатлар қарши овоз берди.

🗨 Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат элчилари Украинадаги можаро туфайли Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети бўйича келишиб олдилар, у жума куни ёзма тартибда, яъни муҳокамаларсиз тасдиқланади. ЕИ 200 тагача жисмоний ва юридик шахсларни, жумладан, учта банкни, ҳарбий-саноат ва тоғ-кон саноати соҳасидаги компанияларни қора рўйхатга киритишни таклиф қилмоқда. ЕИ, шунингдек, Россиянинг яна тўртта телеканалини трансляция қилишни тақиқлаш, дронларни ишлаб чиқариш учун технология ва бутловчи қисмларни Россияга экспорт қилишга чекловлар жорий этиш ниятида.

🗨 Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Хорватиянинг Шенген тизимига қўшилишини маъқулладилар ва ўз навбатида Болгария ва Руминияни ҳам 2023 йил давомида ушбу тизимга киришлари мумкинлигига умид билдирдилар.

🗨 Фаластин Ғарбий Соҳилнинг узоқ муддатли босиб олиниши бўйича Халқаро Жиноят Судидан ҳуқуқий хулоса кутмоқда. Бу ҳақда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос «Ал-Арабиа» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди ва Халқаро Суд Исроилнинг Фаластинга нисбатан сиёсатини апартеид деб тан олишига умид билдирди.

🗨 Сербиянинг БМТда Россия ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланиши жуда муҳим. Бу фикрни Сербия президенти Александр Вучич республика ҳукумати йиғилишидан сўнг Сербия миллий телевиденияси РТС эфирида билдирди. Вучичнинг таъкидлашича, Сербия Косово ва Метохияга Сербия хавфсизлик кучларини жойлаштириш илтимоси билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши даражасига чиқиши мумкин.

🗨 Тожикистон ва Озарбайжон ўртасида коррупцияга қарши ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди. Ҳужжат “коррупцияга қарши курашиш, олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида” имзоланган, дея хабар беради Тожикистон расмий манбалари.

🗨 Япония дипломатик ва гуманитар сабабларга кўра расмий тараққиёт ёрдами (ОДА) орқали ёрдам беради, бу Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини қораловчи БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламаган 19 давлатга ажратилган маблағларга ҳам тегишли, деди Япония ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши. Бу сумманинг катта қисми Лаосга тегишли (2,9 млрд иена – 20 млн доллар). Бундан ташқари, Ветнам ва Эрон мос равишда 12 ва 11 миллион доллар олиши кутилмоқда. Шунингдек, ёрдам олувчилар рўйхатида Қирғизистон, Эфиопия ва Никарагуа ҳам бор.

🗨 Қўшма Штатлар ва Африка озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилишди. Бу ҳақда пайшанба куни Вашингтонда жума куни якунланадиган АҚШ-Африка саммити якунида қабул қилинган қўшма баёнотда айтилади. Хусусан, томонлар Африка қитъасининг озиқ-овқатга бўлган кескин эҳтиёжларини қондиришга эътибор қаратиш ниятида.

🗨 АҚШ расмийлари Ҳиндистон, Хитой ва Туркиядан Россия нефтини Ғарб томонидан жорий қилинган нарх чегараси остида сотиб олишга рози бўлишларини кутмоқдалар, ҳатто тилга олинган давлатлар бу механизмга расман қўшилмаса ҳам, деди Jeyms O'Brayen, АҚШ санкциялар сиёсати координатори. Jeyms O'Brayen бу давлатлар Россия билан белгиланган чегарадан паст бўлган нархларда келишиб олишлари ҳақида фикр билдирди.

🗨 Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини қабул қилди. Санкциялар рўйхати 200 нафар шахс ва компания, жумладан, 4 телеканал ва бир нечта банкларни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди;

🗨 Япония янгиланган миллий хавфсизлик стратегиясини қабул қилди. Ҳужжат Япониянинг ўз мудофаа салоҳиятини фаол равишда мустаҳкамлаш йўналишини белгилаб беради;

🗨 Россия Украинанинг бир қанча ҳудудларига қатор ракета зарбаларини берди, бу эса мамлакат электр таъминотида кенг кўламли узилишларга олиб келди.

UzPolitika.t.me